2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: Самарқанд участкаси мутахассислари Сурхондарё вилоятидаги объектида ишламоқда
  • 13.10.2026
  • 18

«Магистралтармоққурилиш» филиали Самарқанд участкаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги "Ангор ИЭС" кириш линиясида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Иш жойи: Кириш линияси, 1-пикет, 2-фаза.

Амалга оширилаётган иш: металл таянчни кўтариш.

Ушбу лавҳада металл таянчни кўтариш жараёни ҳамда унда иштирок этаётган ишчи-ходимлар ва махсус техникалар акс этган.

Электр тармоқларини барпо этишда ҳар бир монтаж босқичи муҳим аҳамиятга эга. Мазкур жараёнда Самарқанд участкаси жамоаси ўзига юклатилган ишларни амалга оширмоқда.

► Объектларимиздаги иш жараёнлари ва бажарилган ишлар ҳақида расмий каналимиз орқали маълумот бериб борамиз.

 

«Магистралтармоққурилиш» — расмий канал