

Мавсум ичидаги муҳим вазифаларни бажариш, электр тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сирдарё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли “Феруз” подстанциясида профилактик ишлар амалга оширилди.
Хусусан, подстанцияда 110 кВ кучланишли Л-Оқолтин–Темирйўлчи ўчиргичида техник таъмирлаш ва созлаш ишлари бажарилди.
Мазкур тадбирлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор ва ишончли таъминлашга хизмат қилади.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!