2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди — мавсумига тайёргарлик ўрганилди
  • 14.10.2026
  • 6

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 30 июлдаги 25/26-147 сон баёни, 8 сентабрдаги режа-график ҳамда Тошкент вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 10 сентабрдаги 20 сонли буйруғига асосан, Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. 

Ўрганишлар давомида моддий захиралар, куч ва воситаларнинг шайлик ҳолати, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси, ФВДқТ хизматлари ҳамда коммунал соҳа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги кўздан кечирилди.

Мазкур тадбирлар доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи бошчилигидаги мутасаддилар иштирок этди.

Махсус тактик-ўқув машғулоти давомида 500/220/10 кВ кучланишли "Тошкент", 110/35/6 кВ кучланишли "Тўйтепа" подстанцияларда ҳамда "Ўрта овул" марказий омборхонасида носозлик билан боғлиқ шартли авария ҳолати юзага келтирилди.

Машғулот жараёнида филиал мутахассисларининг авария ҳолатини тезкор аниқлаш, электр қурилмаларини хавфсиз ҳолатга келтириш, шартли авария оқибатларини бартараф этиш ҳамда электр таъминотининг барқарорлигини тиклаш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

Жараёнда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокимилигининг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

«ТОШКЕНТ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ