

Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилаётган «Мерганча» подстанциясида «Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент ва Фарғона участкалари жамоалари бир нечта йўналишда иш олиб бормоқда.
▪️ Насосхона биносида деворларни бетонлаш учун қолиплар ўрнатилмоқда.
▪️ Трансформатор мойини сақлашга мўлжалланган 60 тонналик сиғим учун қолип ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
▪️ Биринчи резервуарда конструкцияни намлик ва сув таъсиридан ҳимоялаш мақсадида гидроизоляция ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар бир жараён — объект қурилишининг навбатдаги босқичи. Суратларда участкаларимиз жамоаларининг кундалик меҳнатидан лавҳалар.
► Объектлардаги иш жараёнлари ва бажарилган ишлар ҳақида расмий каналимиз орқали маълумот бериб борамиз.
«Магистралтармоққурилиш» — расмий канал