

“Наманган МЭТ” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли “Л-40-Ю-1” электр узатиш ҳаво тармоғида режали жорий таъмирлаш ва профилактика ишлари амалга оширилди.
Ишлар давомида ҳаво электр узатиш тармоғи кўздан кечирилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилди. Шунингдек, яроқсиз ҳолатга келган изоляторлар янгиларига алмаштирилди.
Бундан ташқари, электр узатиш тармоғи таянчларига қушлар қўнишидан ҳимоя қилувчи 24 дона махсус тўсиқ ўрнатилди. Ушбу тадбирлар қушлар сабабли юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга ҳамда электр ускуналарининг хавфсиз ишлашига хизмат қилади.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!