2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Мавсум давомида барқарор электр таъминоти йўлида: «Сарибозор» подстанциясида таъмирлаш ишлари
  • 16.10.2026
  • 6

«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан, «Сарибозор» подстанциясининг Л-Сарибозор-2 110 кВ ячейкасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди:

▪️ажратгич ва ўчиргичнинг механизмлари мойланиб, ишлаши синовдан ўтказилди;
▪️релели ҳимоя ва ўлчов қурилмалари текширилди.

Мазкур ишлар электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш, носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.


«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ