2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
  • 17.10.2026
  • 9

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентабрдаги 523 сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг 2026 йил 6 октабрдаги БМ-367-сонли “Электр хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш бўйича кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳри Қиргули мавзесидаги “ОАЗИС” дала ҳовлиларида ҳамда Қувасой шаҳридаги 110/35/6 кВ “2А” подстанцияси атрофида яшовчи фуқаролар билан профилактик йиғилишлар ўтказилди.

Тадбирларда фуқароларга электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида белгиланган талабларга риоя этиш ва бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Асосий мақсад — аҳоли ўртасида электр хавфсизлиги маданиятини ошириш, инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда электр билан боғлиқ бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ