2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: “Пахтаобод” подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 19.10.2026
  • 17

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сардоба туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Пахтаобод” подстанциясида электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш ишлари доирасида подстанциянинг Т-1 ва Т-2 куч трансформаторлари, шунингдек, 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналар тизимида тегишли ишлар амалга оширилди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш, электр энергияси узатиш тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!