2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Zo‘rTV» телеканали, «Ўзимизда...» ток-шоуси — ЯНГИ ЭНЕРГЕТИКАГА
  • 13.09.2026
  • 3

© «Zo‘rTV» телеканали, «Ўзимизда...» ток-шоуси — ЯНГИ ЭНЕРГЕТИКАГА

35 йил давомида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Ҳудудларнинг қиёфаси ўзгариб, одамлар учун янги иш ўринлари ва янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчасини бирлаштириб турадиган асосий инфратузилмалардан бири — энергия. Юрт тараққий этгани сари уни таъминлайдиган энергетика тизими ҳам ривожланиши керак.

Шу боис бугун энергетика соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларни фақат янги электр станцияларини қуриш билан баҳолаб бўлмайди. Асосий мақсад — Ўзбекистонда бугун яратилаётган ва эртага яратиладиган янги имкониятларни энергия билан таъминлаш, электр энергияси манбаларини кўпайтириш ва тизим барқарорлигини мустаҳкамлаш. 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати