
© «Ўзбекистон» телеканали, «МУНОСАБАТ» ток-шоуси
Мавзу: «ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ»
Бугунги кунда Ўзбекистонда 7 та шамол электр стансияси ишга туширилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 1 872 МВтни ташкил этади.
35-йил давомида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Ҳудудларнинг қиёфаси ўзгариб, одамлар учун янги иш ўринлари ва янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчасини бирлаштириб турадиган асосий инфратузилмалардан бири — энергия. Юрт тараққий этгани сари уни таъминлайдиган энергетика тизими ҳам ривожланиши керак.
Шу боис бугун энергетика соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларни фақат янги электр станцияларини қуриш билан баҳолаб бўлмайди. Асосий мақсад — Ўзбекистонда бугун яратилаётган ва эртага яратиладиган янги имкониятларни энергия билан таъминлаш, электр энергияси манбаларини кўпайтириш ва тизим барқарорлигини мустаҳкамлаш.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати