2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Пойтахт энергетика объектларида техник профилактика ишлари давом этмоқда
  • 22.10.2026
  • 6

Тошкент шаҳрида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли “Келес” подстанциясида электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Белгиланган топшириқномаларга асосан қуйидаги ишлар бажарилди:

♦ 38-топшириқнома асосида АТ-1 автотрансформаторида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
♦ 39-топшириқнома асосида АТ-1 нинг 220 кВ кучланишли ўчиргичи ҳамда ток трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
♦ 40-топшириқнома асосида 110 кВ кучланишли ОВ қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

    Мазкур ишлар подстанция электр қурилмаларининг техник ишончлилигини ошириш, мавжуд ускуналарнинг соз ҳолатини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ