
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0: тўлқинларида жонли эфирга узатилган "Жонли мулоқот" дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди. Онлайн эфирда мутахассислар "яшил энергетика" истиқболли лоҳиларига оид турли йўналишдаги маълумотлар билан ўртоқлашиб, радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Эслатиб ўтамиз, 2026-2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 35170 км тармоқлар режали кўрикдан ўтказилди, 2262 км ҳаво тармоқлари дарахт шохидан тозаланди, 14276 та қушлар қўнишидан ҳимоя мосламаси ўрнатилди, 55413 км тармоқ ва 3358 та подстанциялардаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ва 932 км тармоқлар дрон кўригидан ўтказилди, 681 та совутиш тизимлари таъмирланди, 25524 та изолятор алмаштирилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати