2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли “Л-Оби ҳаёт” ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари
  • 23.10.2026
  • 13

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 220 кВ кучланишли “Л-Обиҳаёт” ҳаво электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди. Жараён давомида электр узатиш тармоғининг техник ҳолати текширилиб, унинг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар бажарилди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади. 

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!