2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Режали таъмирлаш жараёнидан тайёрланган видеолавҳа билан танишинг!
  • 22.10.2026
  • 27

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли “Севинч” подстанциясида янги ўрнатилган Т-3, 6300 кВА қувватли трансформаторни ишга туширишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан трансформаторни электр тармоғига улаш ва ишга тушириш билан боғлиқ тегишли техник ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш, электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида бажарилмоқда.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ