2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: “Ўзгариш” подстанциясида аварияга қарши амалий машғулот ўтказилди
  • 23.10.2026
  • 19

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли “Ўзгариш” подстанциясида “ИИ-СШ-110 кВда кучланиш йўқолиши” мавзусида аварияга қарши амалий машғулот ўтказилди.

    Машғулотни ШМДБ катта диспетчери А. Халилов, ПСХ бошлиғи Р. Рахимов ҳамда МММ ва ХТГ етакчи муҳандиси А. Тешабоевлар олиб борди.

    Машғулот давомида авариявий ўчиш ҳолатларини бартараф этиш, электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмалари баҳоланди.

    Якунида масъул раҳбарлар томонидан иштирокчиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, авариявий ҳолатларда тезкор ҳаракат қилишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ