2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари якунланди
  • 23.10.2026
  • 13

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 500 кВ кучланишли Л-504 электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш ишлари давомида электр узатиш тармоғи таянчларининг техник ҳолати кўздан кечирилди, таянч фундаментлари тупроқдан тозаланди.

Шунингдек, шикастланган ва синган изоляторлар янгиларига алмаштирилди ҳамда металл конструкцияларда коррозиянинг олдини олиш мақсадида бўёқлаш ишлари бажарилди.

Мазкур таъмирлаш ишлари электр узатиш тармоғининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда ускуналарнинг хизмат муддатини узайтиришга хизмат қилади. 

 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали