

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида Релели ҳимоя ва электр синовлар (РҲ ва ЭСХ) хизмати бошлиғи О. Хошимов томонидан видеоконференцалоқа (ВКС) орқали “Реле ҳимояси ва автоматикаси” мавзусида техник ўқиш машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулот давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
♦ Қисқа туташув турлари ва уларнинг электр тармоқлари фаолиятига таъсири;
♦ Реле ҳимоясига қўйиладиган асосий талаблар;
♦ Микропроцессорли реле ҳимоялари, уларнинг ишлаш принсипи ва замонавий электр тизимларидаги аҳамияти.
Техник ўқишдан асосий мақсад — ходимларнинг касбий билим ва малакасини ошириш, реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда электр тармоқларининг барқарор фаолиятини мустаҳкамлашдан иборат.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ