
«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «ТАҲЛИЛ+» дастурида "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев, Иссиқлик электр стансиялари" АЖ матбуот котиби Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати болиғи Шуҳрат Дадажонов ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.
⇒ Радиодастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган.
Радиобошловчи Дилором Худойберганова.
► Маълумот ўрнида: 2026 йил 1–31 октабр кунлари ўтказилаётган “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида 35–500 кВ кучланишли электр тармоқлари хўжалиги обектларининг муҳофаза зоналарида аниқланган ноқонуний қурилиш обектлари ҳамда фермер хўжаликлари ер эгалари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслик, белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда электр тармоқлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик сўралади.
⚠️ Унутманг: электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — инсон ҳаёти, мол-мулк ва электр таъминоти барқарорлигини асраш гаровидир!
Марҳамат, радиомулоқот дастури билан танишинг!
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати