

ЭЪЛОН
Бирламчи маълумотга кўра, бугун, 2026 йил 26-октябрь куни соат 04:26 да Тошкент шаҳрида жойлашган "Выставочная" подстанциясидаги 10 ва 6 кВ кучланишли электр қурилмалари ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчиб, кучланишсиз қолган.
Натижада ушбу энергетика объекти орқали таъминланган Олмазор туманининг айрим маҳаллалари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда мутахассислар носозликни бартараф этиб, истеъмолчилар электр таъминотини тиклаш чораларини кўришмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 05:20 да 10 кВ электр қурилмасига кучланиш берилиб, носозлик туфайли ўчган истеъмолчилар аксариятининг электр таъминоти тикланди.
6 кВ кучланишли электр қурилмасида таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.
Live
МАЪЛУМОТ
Айни пайтда мутахассислар томонидан электр қурилмалари таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.
Энергетика объектидаги 6 кВ қурилмага ҳам кучланиш берилди.
Айни пайтда тақсимловчи тармоқларга (фидерларга) навбатма-навбат кучланиш берилиб, истемолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, носозлик туфайли электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилган истеъмолчиларнинг аксарият қисмига соат 05:20 да кучланиш берилган эди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.
Соат 07:01 да " Выставочная" подстанцияси орқали таъминланган барча истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ