2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда
  • 24.10.2026
  • 19

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиалида “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди.

Ҳафталик доирасида филиалга қарашли барча туманларда жойлашган подстанцияларда раҳбар ва ишчи-ходимлар иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш, тўғри ҳаракатланиш ҳамда эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Урганч туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Мустақиллик” подстанциясида ходимлар билан мавзу юзасидан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда филиалнинг тегишли хизматлари етакчи муҳандислари иштирок этиб, зилзила вақтида ва ундан кейин хавфсизлик чораларига амал қилиш юзасидан зарур тавсиялар бердилар.

 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ