2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: “Мерганча” подстанциясида резервуарлар гидроизоляцияси якунланди, қурилиш ишлари давом этмоқда
  • 24.10.2026
  • 11

Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилаётган “Мерганча” подстанциясида “Магистралтармоққурилиш” филиалининг Тошкент ва Фарғона участкалари жамоалари томонидан навбатдаги қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда.

▪️ Очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) ҳудудида электр аппаратларини ўрнатиш учун бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.

▪️ Насосхона биносида ғишт териш ишлари 85 фоизга бажарилди. Бино деворларини кўтариш ишлари давом этмоқда.

▪️ Биринчи ва иккинчи резервуарларда гидроизоляция ишлари 100 фоиз якунланди.

Объектнинг турли қисмларида олиб борилаётган ушбу ишлар подстанция қурилишининг навбатдаги босқичларини ташкил этади. Эришилаётган натижаларда ҳар икки участка жамоасининг меҳнати мужассам.

 

“Магистралтармоққурилиш” филиали — расмий канал