2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр таъминотида хавфсизлик ва шайлик — ишончли фаолият гарови!
  • 25.10.2026
  • 11

Электр таъминотида хавфсизлик ва шайлик — ишончли фаолият гарови!

“Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли Шеробод 220/110/35/10/6 кВ подстанциясида амалий тактик-ўқув машғулоти ўтказилди.

♦ Машғулот давомида зилзила ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатланиш, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини сақлаш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.

♦ Шунингдек, эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезкор бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мақсад — ҳар қандай вазиятда огоҳликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва энергетика тизимининг ишончли фаолиятини қўллаб-қувватлаш!

 

Янгиликларимизни кузатиб боринг:
«Сурхондарё МЭТ» филиали Матбуот хизмати