2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ўрта ва юқори кучланишли подстанцияларда профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 27.10.2026
  • 21

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Сардоба туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Бобур” ҳамда 110/35/10 кВ кучланишли “Узоқов” подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Хусусан, “Бобур” подстанциясида Т-2 трансформатори ва 10 кВ кучланишли 2-секция шиналар тизими, “Узоқов” подстанциясида эса 110 кВ кучланишли тизимлар орасидаги МСВ-110 кВ ўчиргичи таъмирланди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб беришга хизмат қилади. 

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!