2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 27.10.2026
  • 18

▪️ 110/35/10  кВ кучланишли “Қўқон қишлоқ” подстанциясида 35 кВ кучланишли шиналар тизимида;

▪️ 110/35/10  кВ кучланишли “Сўфиқишлоқ” подстанциясида Т-2-16000 кВА куч трансформатори ҳамда уланмаларида;

▪️ 110/6  кВ кучланишли “Автозавод” подстанциясида 110 кВ кучланишли линия ажратгичида;

▪️ 35/6  кВ кучланишли “Хўжаобод” подстанциясида 6 кВ кучланишли 3-шиналар тизимида;

▪️ 110 кВ кучланишли “Меҳнат” электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш давомида ускуналарнинг техник ҳолати ҳамда релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилиб, лаборатория синовлари ўтказилди. 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали