2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Касби туманида электр таъминоти қуввати оширилди
  • 28.10.2026
  • 13

Қашқадарё вилоятида, хусусан Касби туманида куз-қиш мавсумида тайёргарлик қилинган эди. Эндиликда электр таъминоти тизимини мустаҳкамлаш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли "Денов" подстанциясида 6300 кВА қувватли куч трансформатори ўрнига 16000 кВА қувватли янги трансформатор ўрнатилди.

►  Амалга оширилган ушбу ишлар натижасида:
♦ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш ишончлилиги ошди;
♦ юкламалар мувозанати яхшиланди;
♦ янги истеъмолчиларни улаш имконияти кенгайди.

❄️ Куз-қиш мавсумида истеъмол ошишини инобатга олган ҳолда, тармоқ қурилмаларининг узлуксиз ва барқарор ишлаши таъминланди.

Мазкур янгиланишлар ҳудудда электр таъминоти сифатини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда иқтисодий фаолиятни қўъллаб-қувватлашга хизмат қилади.

• Facebook
• Instagram
• Youtube

✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 

❕«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
Каналига обуна бўлинг