

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан 110 кВли “Л-7Ф-1;2” электр узатиш ҳаво тармоқларига яқин жойлашган “Ипак йўли” МФЙ ҳамда 110 кВли “Л-7С-1;2” электр узатиш ҳаво тармоқларига яқин жойлашган “Киригили” МФЙ аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Профилактик тушунтириш ишлари Электр узатиш линиялари хизмати бошлиғи И. Ғанижонов томонидан олиб борилди. Суҳбатлар давомида электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида хавфсизлик талабларига амал қилиш ҳамда бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — аҳоли ўртасида электр хавфсизлиги маданиятини ошириш, инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишдан иборат.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ