2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: Юқори кучланишли энергетика обектлари фаолияти ўрганилди — Наманган вилояти
  • 28.10.2026
  • 9

Бугун, 2026 йил 28 октабр куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А.Назиров магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган модернизация-реконструксия жараёнлари билан бевосита танишиш мақсадида Наманган вилоятидаги 110/6 кВ кучланишли "Вокзал" ҳамда "Ахсикент"  подстанциясларида бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Акциядорлик жамиятининг 2026 йилги режасига мувофиқ магистрал электр тармоқлари ҳамда ёқори кучланишли подстансияларда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!