

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Зарафшон тумани ҳудудида жойлашган 500/220 кВ кучланишли "Мурунтов" подстанцияда “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида ходимларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ошириш ва фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий тадбир ўтказилди.
Тадбирда филиалнинг масъул ходимлари иштирок этиб, зилзила вақтида ва ундан кейин амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Амалий тадбир давомида:
▪️ зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш қоидалари;
▪️ бино ичида ва очиқ ҳудудларда хавфсизлик чораларига риоя этиш;
▪️ фавқулодда вазиятларда ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш тартиби;
Зилзилага тайёргарлик — ҳаёт хавфсизлигининг муҳим гарови!
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ