2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари шахсий қабул ўтказди
  • 29.10.2026
  • 4

Бугун, 2026 йил 29 октабр куни Акциядорлик жамиятининг бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Х.Муродов фуқаролар мурожаати учун ажратилган офис хонасида фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди.

Қабул давомида Релели ҳимоя ва автоматика хизмати раҳбари ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

Мурожаатчи Зафаржон Исмоилович Камолов, «AURUM GLOBAL GROUP»  МЧЖ ХК ўз эҳтиёжи ва ўз маблағи ҳисобидан қурилаётган 9 МВт қувватили муқобил энергия стансиясига (ФЭС) рухсат олишдаги техник ечим масаласи билан мурожаат қилган. Мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2026 йил 22 сентабрдаги ПФ-202 сон Фармони талаблари тушунтирилиб, мурожаат амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши маълум қилинди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати