2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 30.10.2026
  • 13

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли подстанцияларда электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан, Ховос туманидаги “Хамза” подстанциясининг Т-1 трансформатори ва 10 кВ шиналар тизимида, Сардоба туманидаги “Янгиҳаёт” подстанциясининг Т-2 трансформатори ва 2-секция 10 кВ шиналар тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги “Мустақиллик” ҳамда Боёвут туманидаги “Гулзор” подстанцияларининг Т-2 трансформаторлари жорий таъмирланди.

Мазкур ишлар электр ускуналари ишончлилигини ошириш ва носозликларнинг олдини олишга қаратилган.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!