2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тармоқ илмий-техник кенгаши
Магистрал электр тармоқлари тезкор ходимлари Боку шаҳрида ўтказилган малака ошириш курсларида иштирок этишди
  • 02.11.2026
  • 96

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ходимларнинг касбий билим-кўникмаларини мунтазам ривожлантириш, малакасини ошириш ишлари тизимли йўлга қўйилган. Бу борада хорижий тажрибани ўрганиш ва соҳага оид замонавий ёндашувларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ишлар доирасида Акциядорлик жамиятининг тезкор ходимлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилган малака ошириш курсларида иштирок этиб қайтдилар. Ушбу малака ошириш дастури ходимларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, билимларини мустаҳкамлаш ҳамда хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш учун муҳим имконият бўлди.

Магистрал электр тармоқларида келгусида ҳам ходимларнинг малакасини ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

✍️ Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати