

2026 йил 30 октябрь куни соат 12:30 дан 18:00 гача Кўкдала ва Чироқчи тумани айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.
110 кВ кучланишли «Гулистон-2» электр узатиш ҳаво тармоғи тезкор талабномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги айрим аҳоли истеъмолчиларнинг электр таъминоти вақтинча чэкланади:
Чироқчи тумани: Наврўз МФЙ Тарағай МФЙ, Лангар МФЙ ,Чанбил МФЙ, Ғаллачи МФЙ, Галабек МФЙ, Додиқ МФЙ, Жар МФЙ, Шакарбулоқ МФЙ, Дўстлик диёриМФЙ,Ўртовуз МФЙ, Қизилмурод Оқчава МФЙ
Кўкдала тумани: Сойбўйи, Қумдарё, Хардури, Янгиҳаёт, Бегламиш, Дайтана, Ўтамайли, Кўкдала, Бахт, Олтин дала, Олтин бошоқ, Хўжаобод, Гулистон, Наврўз ҳамда Еттитом қўрғони МФЙ.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
—
▶️ Кўкдала ва Чироқчи тумани аҳолисига диққатига
Техник ва ташкилий сабабларга кўра, 2026 йил 30 октябрь кунига режалаштирилган таъмирлаш ишлари 2026 йил 31 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача кўчирилди.
—
Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли «Гулистон-2» электр узатиш ҳаво тармоғида бугун, 2026 йил 31 октябрь куни, тезкор талабномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ишлар хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, мутахассисларимиз томонидан олиб борилмоқда.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр узатиш ҳаво тармоғи олдиндан тайёрланмоқда.
Таъмирлаш ишлари соат 18:00 гача давом этади. Ишлар якунлангач, электр таъминоти тулиқ тикланади.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун раҳмат!
—
▶️ Кўкдала ва Чироқчи тумани аҳолисига
110 кВ кучланишли «Гулистон-2» электр узатиш ҳаво тармоғида 2026 йил 31 октябрь куни олиб борилган таъмирлаш ишлари якунланди.
Соат 15:32 вақт билан Кўкдала ва Чироқчи туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Мазкур таъмирлаш жараёнида электр узатиш ҳаво тармоғига қушларга қарши мослама ҳамда эски турдаги изоляторларни янгисига алмаштириш ва соябонлар ўрнатиш ишлари бажарилди.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТ