2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“ҲАЛҚА” ПОДСТАНЦИЯСИ ВА ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ҚУРИЛИШИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧДА
  • 03.11.2026
  • 13

Мамлакатимиз электр энергетикаси тизимининг барқарорлигини ошириш ва электр энергиясини узатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида “Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, якуний босқич ишлари бажарилмоқда.

► Лойиҳа доирасида:

♦ 213 км узунликдаги 220 кВ электр узатиш тармоғи;

♦ 72 км узунликдаги 500 кВ электр узатиш тармоғи;

♦ 1602 МВА қувватга эга 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси қурилиши белгиланган эди.

Айни пайтга қадар подстанция ҳамда электр узатиш тармоқларида лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланган. Ҳозирда созлаш, ишга тушириш босқичи якунланмоқда.

Жумладан, электр узатиш тармоқларида 889 та металл таянч ўрнатилиб, жами 285 км узунликдаги тармоқ тортилган. Якуний қурилиш-монтаж (улаш) ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Шунингдек, «Ҳалқа» подстанциясида ишга тушириш-созлаш ишлари якунланмоқда.

Мазкур лойиҳа электр энергетикаси тизимининг узатиш имкониятларини кенгайтириш, истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда ҳудудларнинг истиқболдаги электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа доирасида 54 та янги иш ўрни яратилиши ҳам кўзда тутилган.



 

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати