

Чилонзор туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Сувсоз” подстанциясида электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида техник тадбирлар олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар доирасида "Наманган вилояти магистрал электр тармоқлари" филиали бригадаси томонидан 36-сонли топшириқномага асосида 1-секция 10 кВ шиналаридан чиқувчи фидерларнинг реле ҳимояси қурилмалари текширилиб, уларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мутахассислар томонидан бажарилаётган ушбу ишлар электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳимоя воситаларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ