2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЮЗАСИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
  • 04.11.2026
  • 8

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маъмурий биносида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси A.A. Назиров томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Президент Администрацияси Ислоҳотлар штаби аъзоси, Фарғона вилоятидан мурожаат билан келган Камолов Бобурхон Маҳмудхон ўғлининг мурожаати тингланди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 530/14-сон қарорига мувофиқ қурилган 5 МВт қувватли фотоэлектр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 35 кВ кучланишли «Л-Мундуз-35» электр тармоғига улаш масаласи кўриб чиқилди.

Мурожаат юзасидан тегишли масъулларга масалани белгиланган тартибда ўрганиш ва ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook ???? Инстаграм ???? YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати