2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: “Электр хавфсизлиги” ойлиги доирасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди
  • 04.11.2026
  • 17

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентабрдаги 523-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2026 йил 6 октабрдаги БМ-367-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида “Электр хавфсизлиги” ойлиги доирасида таълим ташкилотлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида профилактик суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Суҳбатлар давомида электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, электр қурилмаларидан фойдаланишда белгиланган талабларга риоя қилиш, муҳофаза зоналарида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Мазкур тадбирлар аҳоли ва масъул ходимларнинг электр хавфсизлиги бўйича билимларини ошириш, хавфсизлик маданиятини шакллантириш ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган.

 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ