2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: Савол: Хонадонимга қуёш панеллари ўрнатмоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?
  • 06.11.2026
  • 8

Савол: Хонадонимга қуёш панеллари ўрнатмоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб: Қуёш панелларини ўрнатиш ва давлат субсидиясидан фойдаланиш учун esma.uzex.uz платформасида рўйхатдан ўтиб, ариза юборишингиз мумкин.

Шундан сўнг Энергия самарадорлиги миллий агентлиги мутахассислари хонадонингизни ўрганиб, энергия истеъмоли ва мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, сизга мос қурилмаларни танлаш бўйича тавсиялар беради.

Энергия аудитори хулосаси асосида платформа орқали етказиб берувчилардан нарх таклифлари олинади ва шартнома расмийлаштирилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7, 8, 11, 14 ва 15 бандлари. 

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/21557 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати