

Қумқўрғон туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли “Қумқўрғон” подстанциясида 35 кВ кучланишли ВҚТ ускунасининг релели ҳимоя ва автоматика тизими (РХ ва А) текширилиб, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жараён давомида ускуналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай профилактик ва таъмирлаш ишлари электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
«Сурхондарё МЭТ» филиали Ахборот хизмати