

Тун сукунатида бошланган масъулиятли жараён мамлакатимиз электр энергетикаси тизимида янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Электр энергиясини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа доирасида 2026 йил 6 ноябр куни соат 22:17 да тасдиқланган дастур асосида 500 кВ кучланишли “Ҳалқа”подстанциясида муҳим техник жараёнга старт берилди.
500 кВ кучланишли “Тошкент” ҳамда "Ҳалқа" подстанцияси боғловчи Л-552 электр узатиш ҳаво таърмоғи орқали янги йирик энергетика объектига кучланишли берилиб, синов созлаш-ишлари олиб борилди.
Бу шунчаки техник жараён эмас, балки юқори кучланишли электр тармоқларининг ишончлилиги, энергетика тизимининг барқарорлиги ва келажакдаги қувватлар мустаҳкамлигини таъминлаш йўлидаги муҳим босқичдир.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати