

Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли “Гулистон-2” электр узатиш ҳавотармоғи тезкор талабномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Мазкур таъмирлаш жараёнида электр узатиш ҳаво тармоғига қушларга қарши мослама ҳамда эски турдаги изоляторларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилди.
Ишлар хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, мутахассисларимиз томонидан олиб борилди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр узатиш ҳаво тармоғи ўтказилган навбатдан ташқари назорат кўригида аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТ