2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: “Марказ” подстанциясида таъмирлаш ва профилактика ишлари бажарилди
  • 09.11.2026
  • 11

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли “Марказ” подстанциясида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 1-сонли фармойишга асосан “Марказ” подстанциясининг Т-1 трансформаторидаги мой сизишини бартараф этиш ишлари бажарилди.

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

 

«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ