2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Электр тармоғини подстанцияга кириш-чиқиш бўйича улаш ишлари бажарилди
  • 09.11.2026
  • 10

Электр энергетика тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, электр энергиясини узатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида янги 500 кВли подстанциясида муҳим техник ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 220 кВ кучланишли “Л-17-М” ҳаво электр узатиш тармоғини подстанцияга кириш-чиқиш схемаси бўйича улаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Мазкур ишларнинг амалга оширилиши электр тармоқларининг ишончли ва барқарор фаолият юритишига, энергетика тизимининг мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади. 

 

”НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ