2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Навбатчи ходимлар учун техник ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • 09.11.2026
  • 3

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали навбатчи ходимлари учун Фарғона давлат техника университетининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан навбатдаги техник ўқув машғулоти ўтказилди.

♦ Машғулот давомида навбатчи муҳандислар ва электромонтёрларга элегазли ўчиргичларнинг тузилиши, ишлаш принциплари ва қўлланилиши, шунингдек, ҳимоя воситаларининг турлари ҳамда улардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш тартиблари бўйича батафсил маълумот берилмоқда.

♦ Техник ўқув машғулотининг асосий мақсади — ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, электр қурилмаларида хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш малакасини мустаҳкамлашдан иборат. 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ