2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Энергетика объектида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 09.11.2026
  • 11

35/10 кВ кучланишли “Киёт” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида профилактика ишлари олиб борилди.

Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-2-35 кВ куч трансформаторига техник хизмат кўрсатилди, 2-сексия 35 кВ кучланишли шиналар тизимидаги изоляторлар тозаланди ва 2-сексия 10 кВ кучланишли шиналар тизимидаги мойли ўчиргичлар таъмирланди.

Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган. 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ