

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли Чилонзор туманидаги 110/10 кВ кучланишли «Чилонзор» подстанциясида Т-2 куч трансформаторининг релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларини текшириш ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ишлар давомида релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, белгиланган тартибда зарур текширув ва созлаш ишлари бажарилди.
Мазкур техник тадбирлар электр ускуналарининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга қаратилган.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ