2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: “Ўзгариш” подстанциясида ишлар сифати ва ижроси назорат қилинмоқда
  • 10.11.2026
  • 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентабрдаги ПҚ-3284 сонли “Магистрал тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Ўзгариш” подстанциясида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ҳамда ёнғин ўчириш тизимларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Филиал директори Ш.Ш. Камилов амалга оширилаётган ишлар жараёнини мунтазам назорат қилиб, уларнинг сифатли бажарилиши ва белгиланган муддатларда якунланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Ушбу ишлар подстанцияда зарур инфратузилмани яхшилаш, ёнғин хавфсизлигини кучайтириш ҳамда объектнинг ишончли фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ