

Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Акциядорлик жамияти раҳбариятининг буйруқ ва топшириқларида белгиланган вазифалар асосида жорий йилнинг октабр–ноябр ойларида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари ўртасида синов имтиҳонлари ўтказилди.
Навбатдаги синов имтиҳонлари “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 550/220/100/10 кВ кучланишли “Сурхон” подстанциясида ташкил этилди.
Синовлар давомида ходимларнинг касбий тайёргарлиги, хизмат интизоми, назарий билимлари ва амалий кўникмалари баҳоланди.
Зеро, ҳушёрлик, интизом ва масъулият — объектлар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим мезонидир!