2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: 35 кВ кучланишли Л-Раушан электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 10.11.2026
  • 44

ЭЪЛОН

Бугун,,10 ноябрь куни соат 04:55  да Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган "Қўнғирот" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Раушан электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Бунинг оқибатида Қўнғирот туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мутахассислар носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

Jarayon

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган "Қўнғирот" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Раушан электр узатиш тармоғида изолятор шикастланганлиги аниқланди ва навбатчи бригада мутахасислари томонидан янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

—

Jarayon

Айни вақтда "Қўнғирот" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Раушан электр узатиш тармоғида шикастланган изоляторни навбатчи бригада мутахасислари томонидан янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

—

Соат 11:05 да "Қўнғирот" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Раушан электр узатиш тармоғида шикастланган изоляторлар навбатчи бригада мутахасислари томонидан янгисига алмаштирилиб, тармоққа кучланиш берилди. Истекъмолчитлар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

"ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ