
Ҳурматли ва азиз ҳамкасблар!
Сизларни 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этаман!
Меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, иш жойларида ххавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва дўстона муҳитни шакллантириш йўлидаги фидокорона хизматларингиз доимо юксак қадрланади.
Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз эътироф этилиб, 11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси раиси Ғайрат Мирзаев ва «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси раиси Анвар Хазратов Энергетика вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан эса «Energo-IT» касаба уюшмаси раиси Гулмира Мирзааҳмедова, «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси раиси Қурбон Камолов ва «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси раиси Бахтиёр Элмуродов тақдирланди.
Ушбу қутлуғ кунда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва хотиржамлик тилайман.
Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар доимо ёр бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Нодира Жаҳонгировна Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси