

Юнусобод тумани подстанциялари гуруҳи ходимлари иштирокида навбатдаги “Хавфсизлик техникаси куни” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида электр қурилмаларида ишлашда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, иш жойларини тўғри ташкил қилиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ходимларнинг хавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, иш жараёнида масъулият ва ҳушёрликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Зеро, ҳар бир иш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш — ходимлар ҳаёти ва саломатлигини асрашнинг энг муҳим гаровидир!
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ